18K70Telegramda ochish
Ойига ўртача 600 квт.соат? Кўп свет ёқвораяпмизми? Энергетика вазирлиги очиқлаган маълумотга кўра, Тошкентда аҳоли тоифасидаги истеъмолчи ўтган 5 ойда ўртача 3003,1 кВт.соатдан электр сарфлаган. Бу ойига ҳар бир истеъмолчи камида 600 кВт.соатдан свет ёққан дегани. Тўгриси, бу рақамга ишониш анча қийин. Чиройли кўрсаткич гўёки ҳозир шу кунлардаги шахмат тарзидаги свет ўчирилишларни оқлаш учун ясалгандек. Роса бир йил аввал, энергетика ислоҳоти эълон қилиниши арафасида айнан Энергетика вазирлиги Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги билан бирга қўшма баёнотида электр энергияси истеъмол қилувчи жами 7,3 млн абонент мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт соатгача электр энергиясини истеъмол қилишини айтганди. Шунда жами истеъмолчи ҳисобга олинса эса ойига ўртача 252 кВт.соат келиб чиқади. Шу маънода ўтган йилги ўртача кўрсаткичларда қандайдир мантиқ ва асос бор. Лекин 2023 йилнинг 5 ойи кўрсаткичларини ясашда ё тугамаган йиллик ўлчовга ўтиб кетилган ё техник хатога йўл қўйилган. Яна бир гап умумий рақамлар ҳеч қанақа сигнал бермайди. Истеъмолнинг қайси тоифада ва сегментларда, ҳудудларда ўсаётганлиги бўйича чуқур таҳлиллар керак. Кеча ҳам масалан, электр истеъмоли бўйича рекорд ўрнатилгани ҳақида бонг урилди. 13 июнь куни пойтахтда 26,4 млн. кВт.соат электр ишлатилганлиги қайд этилди, бу рақамнинг ўзи ҳеч нимани англатмайди, мундарижаси керак, таркибий солиштириш керак. Балки бизнес кўпроқ ишлатаётгандур, балки қаердадур майнерлар пайдо бўлгандур. Ахборотлар рақамлаштирилган шароитда бунга кўп вақт ва ресурс керак бўлмайди. Таҳлилдан вазирликнинг ўзиям ютади. Аномал ўсиш нуқталарига кўпроқ эътибор бўлади (ўғирлик ҳам кўпроқ шу зоналарда қайд этилади). P.S. Энергетика вазирлиги инфографикага тузатиш киритди. Демак истеъмолчи бошига 3003,1 кВт.соат электр истеъмоли бу 5 ойлик маълумот эмас, бутун 2023 йил учун прогноз. Шунда бир ойда бир истеъмолчига тўғри келадиган электр энергияси истеъмоли ўртача 250 кВт.соатни ташкил этиши мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin