Қимматлашган тарифлар аҳолининг электр энергияси истеъмолини 10 фоиздан кўпга камайтирган
Иқтисодий тақиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, 2024 йил май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд кВт/соатга (-10,6%) қисқарган.
Илгари ойига 10 минг кВт/соатдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилган уй хўжаликлари сони айниқса сезиларли даражада камайган. 2023 йилда бундай уй хўжаликларининг сони 80 мингга яқин бўлган бўлса, 2024 йилда бундай истеъмолчилар сони 15 мингтага тушган.
Ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган абонентлар улуши 2023 йилда 71%ни ва 2024 йилда 72%ни ташкил этиб, барқарорлигича қолган.
- https://t.me/cerruz/2066@cerruz