18K28Telegramda ochish
Январь ва февралда электр ишлаб чиқариш кўпайганлиги айтилмоқда Энергетика вазирлигига кўра, январь-февраль ойларида жами 13,5 млрд.квт.соат электр ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 0,5 млрд.квт.соатга ёки 4%га кўпроқдир. Январь ойи якунларига кўра расмий статистика электр энергияси 6,7 млрд.квт.соатдан 6,5 млрд.квт.соатгача қисқарганини маълум қилганда. Февралда кескин ўсиш бўлган бўлмаганини 20 мартдан кейин очиқланадиган янги статистикадан билиб оламиз. Энергетика вазирлигини ҳисоботида яна бир маълумот қизиқ. Икки ойда 13,5 млрд.квт.соат электр ишлаб чиқарилган бўлса-да истеъмолчиларга 11,3 млрд.квт.соат, яъни 2,2 млрд.квт.соат камроқ электр етказилган. Электр импортини ҳам инобатга олсак, генерация тармоғининг ички энергия сарфи шунчалар юқорими ёки етказишдаги йўқотишлар ҳалигача баландми деган савол туғилади. Вазирлик генерация ва истеъмол бўйича маълумотлар бера бошлагани жуда ижобий қадам, худди шу каби газ ва газ захиралаш бўйича ҳам маълумотлар очиқланганса, очиқлангандаям чуқурроқ тарзда тақдим этилса, бундан ҳамма ютади, бизнес ҳам, аҳоли ҳам ўзига зарур сигналларни олиб боради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin