22K78Telegramda ochish
Газ қазиб олишнинг қисқариши аномал совуқсиз ҳам давом этмоқда Аввал ҳам кўп таъкидлаганимиздек, муаммоларимиз илдизи аномал совуқда эмас. Қайтанга аномал совуқ муаммоларнинг асл сабабини кўрсатмай, оқлаб беришга, хаспўшлашга, стрелкаларни айбдор ва ўғрилардан четга буришга ёрдам беришга роса қўл келди холос. Фикримизни февраль ойида прогноз қилинган ва амалда ҳам анча илиқ келган ҳарорат фонида энергетикадаги салбий тенденциялар давом этгани тасдиқламоқда. Демак, расмий статистикага кўра, февраль ойида 3,8 млрд.куб газ қазиб олинган. Бу 2022 йил февралидаги кўрсаткичга (4,2 млрд.куб) нисбатан 9,0%га кам. Январдаги совуқлар шароитида газ қазиб олиш 2022 йил январига нисбатан 7,5%га камайган эди. Кўринаяптики, ҳеч қандай аномал совуқсиз ҳам газ қазиб олишнинг қисқариши янада тезлашган. Худди шундай, электр генерациясида ҳам "январь2023/январь2022"га нисбатан қисқариш "февраль2023/февраль2022"да бироз тезлашган. Генерациянинг ўтган йилнинг тегишли ойига нисбатан қисқариши 2,0%дан 2,3%га етган. Дарвоқе, бир неча кун аввал Энергетика вазирлиги январь-февралда электр ишлаб чиқариш 4%га ошгани ҳаиқда рапорт берганди. Энергетика вазирлигининг маълумоти яна статагентлик ҳисобларига тўғри келмаган. Миллий энергетикада муаммо тизимли ва бу куф-суф чоралар билан тузалиб қолмайди. Умуман олганда февралда ҳам саноат ишлаб чиқариш тикланмаган. Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 3,9% қисқариш қайд этилган. 10та ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ўтган йил тегишли даври даражасига етмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin