29K101Telegramda ochish
Ўзбекистонда скутер миниш нечта скутер нархига тушади? Мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаби муддати 1 мартдан 1 октябргача узайтирилипти. Ҳартугул. Лекин соғлом ақл бу осмондан тушган талабни бутунлай бекор қилиш керак дейди. Хўп, скутерларга скутер нархининг ярмига етадиган қиммат номерлар тақтирилди, қиммат техпаспорт берилди. Яъни, мақсад скутерларни идентификациялаш бўлса, қилинди. Энди ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш ва имтиҳон топшириш талабидан муддао нима? Барака топгурлар, шу курьерлар ва бошқа ўзининг тирикчилигини давлатга юкламай ўтказаётганларга бу товон қанчага тушмоқда, бир ўйлаб кўринглар. Битта скутерни миниш учун студент ё курьер скутер нархидан қиммат харажат қилишига тўғри келмоқдаку. Инсоф билан-да.

Arxivda shunga yaqin