Бу бошланиши бўлиши керак: Мопед ва скутер ҳайдовчиларига нисбатан зараркунанда талаблар бироз юмшатилган
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб, мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 кичик тоифаси жорий этилади. Бу тоифани олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, тўғридан тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади.
Юзминглаб курьерларни ишсизлик хавфи, даромадлари пасайиши ва нолегитимлик хатарида қолдирган зараркунанда қоидаларнинг юмшай бошлагани хурсанд қилади (инсофийларга раҳмат). Энди бозор иштирокчилари ва якунда истеъмолчиларга зиён етказаётган ягона имтиҳон маркази ва авторақам қироли монополияларининг мавқеи ҳам қайта кўриб чиқилиши ва рақобат талаблари асосида регуляция қилиниши даркор.
Ягона имтиҳон марказларида имтиҳон топшириш ҳар йили 2 карра қимматлайди. Буни ким тартибга солади? Етарлича сонда рақобатли субъектлар ташкил этилмасдан, ноқонуний равишда ёпиб юборилган давлат тузилмалари қачон тикланади?
Авторақам қироли манфаатлари учун Қозоғистондан 13 карра қиммат авторақамлар қачон арзонлаштирилади?
- https://t.me/YHXX_UZ/47145@YHXX_UZ
- https://x.com/the_bakiroo/status/1982026794606674323?s=46x.com
- https://t.me/the_bakiroo/4494@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9159@the_bakiroo