Автомактабларнинг рақобатини чекловчи зараркунанда талаб бекор қилинмаган
Икки йил аввал Автомактаблар учун “автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 м2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги” талаби киритилган.
Мазкур зараркунанда талаб туфайли бутун бошли вилоятларда автомактаблар фаолияти тўхтатилган, рақобат муҳити ўлдирилган (кимнинг фойдасига деб сўраманг, буни Ўзбекистонда кўр ҳам, кар ҳам, соқов ҳам билади). Натижада автомактабларда ўқиш тўлови ҳар йили 2 карра қимматламоқда. Рақобат қўмитаси бу масалада ҳам мум тишлаб олган. Ҳатто шу даражага етилдики, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонга чиқиб ўқиб келиш, "права олиш" каррасига арзонга тушадиган бўлиб қолди (бу имкониятниям ёпиб қўйишмаса).
Бирон инсофий чиқиб автомактаблар учун бир гектарлик автодром нима учун кераклигини тушунтиргани йўқ (нимаям дейишсин, қайсидир энновацион офисда тайёрланган ҳужжатни келтиришди, мажбур имзолаб бердик, дейишсинми?).
- https://t.me/the_bakiroo/9239@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/6574842?ONDATE=19.11.2023%2000#6575270lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9433@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10937@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10995@the_bakiroo