28K233Telegramda ochish
Қозоқ қардошлар амалдорлари ўз халқини қоқиштирмаётгани учун бойроқми? Халқи 6 карра бой Қозоғистонда автомобиллар учун давлат рақамлари олиш ва расмийлаштириш Ўзбекистондагидан 13 карра арзонлиги ҳақида ёзгандик. Автомактабларда ўқиш ҳар йили 2 каррагача қимматлаётган Ўзбекистонда тез орада ҳайдовчиликка ўқишдан кўра энг қиммат Вестминистер университетида ўқиш арзонроқ бўлиб қолади. Узоққа бормай, автомактабларда ўқиш нархини Қозоғистондаги автомактаблардаги нархлар билан солиштириб кўрдик. Демак, Қозоғистоннинг энг бой Алмати шаҳрида В тоифага ўқиш энг оммабоп мактабда 85 минг тенгедан бошланади (бу 1,9 млн.сўмдан камроқ). Онлайн ўқиш ва амалий ҳайдаш машқларини ўз ичига олган 50-70 минг тенгелик автомактаблар ҳам жуда кўп. Шундоқ биқинимиздаги Чимкентда вип пакетда ҳайдовчилик курсларида ўқиш 80 минг тенге (1,8 млн.сўмдан камроқ). Яъни ватандошларимиз Алмати ё Шимкентга чиқиб ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиб келишлари 4-5 каррасига арзонга тушади. Дарвоқе, Қозоғистонда ягона имтиҳон маркази деган ясама монополия ҳам йўқ. Ўзбекистонда автомактаблардаги аждарҳо ва талончи нархларнинг сабаблари ва сабабчиларини нафақат Газета, Кунўз ҳам билади, ҳукумат ҳам билади, антимонополия ҳам билади. Лекин ғинг демайди. Айтгандек, ҳудуди Словениячалик келадиган бутун бошли Сурхондарёда автодроми йўқ, деган баҳона билан автомактаблар тўлиқ ёпиб ташланганига яқинда 2 йил бўлади. Балки шунинг учун ҳам Ўзбекистон бу кетишда ҳеч қачон Қозоғистонга етолмас ва Сурхондарё ҳеч қачон Словения бўлолмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin