25K123Telegramda ochish
Қирғизистон хусусий автомактабларни ёпади Қирғизистон барча хусусий автомактабларни ёпмоқчи. Эндиликда ҳайдовчиликка тайёрлаш фақат давлат автомактабларида амалга оширилади ва ўқиш нақ 14 ой давом этади. Яхши бўлмапти, дейишга шошилманг, хусусий автомактабларни ёпиш билан қўшни қардошлар биздаги каби тизимда ясама монополиялар ва сунъий концентрация яратиш йўлидан юришаётгани йўқ. Чунки энди давлат автомактаблаори билан бирга, 2026 йилдан бошлаб Қирғизистонда мактабларнинг 11- синфида ҳайдовчиликка ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилади. Ўқувчилар мактабни "права" билан битиришади. Мана шу қисмини биз ҳам ўзлаштирсак бўларди. Бу билан Ўзбекистоннинг юзлаб техникумларининг жозибадорлиги ошган бўларди, агар улар касб билан бирга, битирувчиларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам беришни бошласа, техникумларга ўтишга мажбурлашга ҳам ҳожат қолмайди. Тажрибани Меҳнат вазирлиги алоҳида ўрганиб чиқишига арзийди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin