"2026 йил 1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи ўртача 40-50 фоизга тушиши кутилмоқда"
Кечаги йиғилишда мутасаддилар 2026 йил 1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи ўртача 40-50 фоизга тушиши кутилаётганини маълум қилишган. Айнан қайси чора-тадбирларга кўра бундай натижага эришилиши бўйича балки яна қўшимча ахборот берилар.
Нима бўлгандаям, охирги йилларда дори-дармон бозорига оид нимаки бюрократик ёки маъмурий таъсир чоралари қўлланилмасин (референт нархлар, маркировкалаш, охиргиси - импорт дорилар учун расмий дилерлик талаблари), нархларни пасайишига олиб келгани йўқ.
Маълумот учун, 2025 йил 1 апрелдан рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланмоқда.
Сўм курси кескин мустаҳкамланаётганига қарамай, дори-дармонлар йиллик ҳисобда 5,3-7,7%гача қимматлаган (импорт мундарижаси юқори).