22K93Telegramda ochish
Импорт дориларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш нархларни қанчага оширади? Жавоб йўқ! Бу саволга Газета билан гаплашган Фармагентлик раҳбари аниқ жавоб бера олмаган. Агентик раҳбари дори нархларини референт нархларни тартибга солиш механизми тийиб туришига умид қилмоқда. Референт нарх шакллантириш тизими нима учун 5 йилдан буён нархларни тия олмаганига ва дори нархлари инфляциядан каррасига юқори суръатда ошаётганига Абдулла Азизов аниқлик киритмаган. Унданам қизиғи, Фармагентлик бошлиғи импортда юқори концентрация мавжудлиги ҳолатида фақат расмий дилерлар орқали сотиш, дистрибьютор ва дорихоналарнинг бирлашишга мажбур бўлиши вазиятни яхшилайди, деб ҳисобламоқда. Бу бўйича бирон-бир стресс-тест ё моделлаштириш амалга оширилганми ё йўқми, номаълум. Ўзбекистонда дори воситалари нархлари юқори даражада ўсаётган гўшт ва сут, электр ва газ, бензин ва ёқилғи каби тўрт товар гуруҳининг бири бўлиб қолмоқда. Расмий рақамлар бўйича ҳам, 2024 йилда дори воситалари 25,5%га қимматлаган (инфляция суръатидан 2,5 карра юқори). Охирги ойларда Статқўмита дори нархлари ошиши бўйича маълумотларни алоҳида очиқлашни тўхтатган. Ўзбекистонда энг муҳтож қатламлар - пенсионерлар, нафақачилар, ногирон, камбағал ва кўп фарзандлик оилалар дори нархларининг ошишига нисбатан ўта оғриқли ҳолатдаги тоифалар ҳисобланишади. Медицинанинг аҳволи ёмонлашиб, тижорийлашиб бораётгани фонида кенг ва чуқур аҳоли қатламларини эмас, очофат олигархияга айланиб кетган фармацевтик гуруҳларнинг манфаатлари қарорларда инобатга олинаётгани ташвишга солмаслиги мумкин эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin