26K328Telegramda ochish
Навбатдаги тажриба: Импорт дориларнинг нархи янада тезроқ ошадими? Ҳимоятсиз Ўзбекистон истеъмолчиларини яна бир синов кутмоқда. 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотувчиларга фақат импорт қилувчи ташкилот ёки унинг расмий дилерлари орқали ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура асосида сотишга рухсат этилади. Импорт қилинган дори воситаларини фақат ўзлари импорт қилган корхоналар ёки уларнинг расмий дилерларигина сотиши мумкин бўлади. Ўзбекистонда дори-дармон импорти юқори даражада концентрациялашган (эски ва янги даврнинг дори қироллари тарафидан бўлиб олинган десаям бўлади). Янги талаб импорт каналига эга бўлмаган ёки дилерлик тармоғига қўшилмаган минглаб дорихоналарни импорт дорилар савдоси занжиридан чиқариб ташлайди. Улар импорт дори воситаларини сотишда давом этишлари учун қайсидир йирик тармоқнинг расмий дилерлик бўйинтуруғини қабул қилишларига тўғри келади. Таклиф нуқталарининг қисқариши, янги концентрация ва қайта марказлашув нархларни ошиши билан реакция кўрсатиши эҳтимоли жуда юқори. Ўтган 2024 йилда дори воситалари учун ҚҚС (12%) тўланиши жорий қилингач, ҳатто расмий рақамлар бўйича ҳам нархлар 26,6%га қимматлаганди (импорт дорилар бунданда юқорироқ қимматлаган). 2025 йилда статқўм дори воситалари нархидаги ўзгаришларни беришни тўхтатган. Импорт ва улгуржи савдо каналларида рақобат йўқлиги шароитида бозорга қарши ҳар қандай эксперимент истеъмолчи, айниқса кам даромадли ёки камбағал тоифалар учун навбатдаги товон бўлади. Рақобат қўмитаси бу қарор ҳали лойиҳа пайтида қандай муносабатда бўлгани номаълум (Ўзбекистонда янги қоидаларнинг рақобатга таъсирини қўмита ўрганиши, керак бўлса, вето қўйиши керак). Амалдаги қонунчиликка кўра, меъёрий ҳужжат ёки унинг лойиҳаси маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар доираси ва сонини чеклаш (товар ёки молия бозорининг алоҳида иштирокчиларига рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи давлат ёрдамини берса ёки муддатини узайтирса), етказиб берувчиларнинг бир-бири билан рақобатлашиш имкониятини чеклаш (етказиб берувчиларнинг товарларга ва хизматларга нарх белгилаш имкониятини чегараласа), етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида бир-бири билан рақобатлашиш истагини камайтирса (рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи ўзини ўзи бошқарадиган ёки биргаликда бошқариладиган тартиб яратса), рақобат учун салбий деб топилиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin