Охири кўринмаётган "ошди-ошди" инфляцион кутилмаларга қандай таъсир ўтказди?
Май ойи энергетик товарлар бўйича тарифларнинг кескин ошиши билан боғлиқ кутилган шоклар билан бирга, ёндош товар-хизматлар нархида тўлқинларни яратди. Лекин ҳеч қурса "энергетика тарифлари ошиши даврида ушлаб турилади" деб ўйланган қатор монополистик хизматларнинг нархларида осмонга сакрашлар тўхтамади. Авиачипталардан тортиб уяли алоқагача сегментларда ўзбекистонликлар чўнтаги ажойиб сюрпризларни қабул қилиб олди. Мана буёғига сув тарифларини кескин ошириш бошланди. Ҳали яна чиқинди, иссиқ сув ва иситиш монополистлари чуккиллаб туришипти.
Олдинда нархлар барқарорлиги таъминланишига қанақадир ишонч ёки ярқ этган истиқбол йўқдек.
Шундай экан, қўл билан ё оёқ билан овоз бериш имкони йўқ экан, ҳозирда ягона имконли иш - инфляцион кутилмалар билан бўлишиш керак.
https://t.me/centralbankuzbekistan/11525
- https://t.me/centralbankuzbekistan/11525@centralbankuzbekistan