Нархи тинимсиз ошаётган маҳсулотларга эътибор қилиш керак
Май инфляциясини ҳам, қанчалик ғалати эшитилмасин, яна озиқ-овқатлар белгилаган. Чунки энг юқори даражада мавсумий арзонлаётган маҳсулотлар озиқ-овқатлар бўлишига қарамай, нархи энг юқори даражада ошаётган маҳсулотлар топида ҳам озиқ-овқатлар қолмоқда. Яна албатта, монопол хизматлар ва энергетик товарлар нархи истеъмолчилар чўнтагини қақшатмоқда.
Эътибор беринг, нархи юқори даражада ошган 30та товар ва хизматнинг 22 тасининг нархи 3 ой ва ундан кўп давр мобайнида узлуксиз ошмоқда. Бу ҳаммаси эмас. Нархи энг юқори даражада ошган 100 та товар ва хизматнинг 82тасининг нархи йил бошидан бери тинимсиз ошмоқда.
Бу ҳолат нафақат нархларни кузатаётган регуляторларимиз учун, ишлаб чиқарувчилар (импортчилар) учун ҳам сигнал бўлиши керак.