Сув тарифлари ҳам кучайиб бораётган ҳудудий тенгсизлик картинасини яққол намоён этмоқда
Ҳали Тошкент шаҳрида сув ва оқова тарифлари ошгани йўқ. Лекин барибир ошади. Айни дамда Ўзбекистонда энг арзон (Тошкентда) ва энг қиммат (Сурхондарёда) ичимлик суви нархи ўртасидаги фарқ 3,8 баробарга етган (ўтган йили 2,2 баробар эди).
Расмий статистикага кўра, энг камбағал ҳудудлардан ҳисобланган Сурхондарёда энг бой пойтахт Тошкентга нисбатан ўртача даромадлар 3,4 карра кам.
Парадокс, шундай эмасми? Мен тушунмайман, бу витринага айланган пойтахтни камбағал ҳудудлар ҳисобидан субсидиялашми? Ҳа, тушунамиз, сув етказиш турлича харажатларни талаб қилади. Лекин, сув таъминотидаги таннарх наҳотки шунчалик каррасига фарқ қилса.
Таннархни шишириш ва ортидан тарифни ошириш давом этаверадими ё қачондир тўхтайдими? Яна қанча ошса, етамиз, қанақадир мақсадли чегара борми?
Дарвоқе, 3 ой аввал "Ичимлик ва оқова сув учун республика бўйича ягона нарх жорий қилиш режалаштирилмоқда" дея анонс қилинганди. Бу масала нима бўлди?