13K83Telegramda ochish
Ёпишмаган гажаклар "Toshkent shahar suv ta’minoti" МЧЖ сув тарифлари ошириши сабабларини изоҳлагандек бўлипти. Барча изоҳлар асоссиз ва ўринсиз, бир тийинга қиммат. Ҳар бир изоҳни ўқигач, уларнинг адекват ва профессионаллигига нисбатан жиддий саволлар туғилади. Биринчи изоҳ: Шаҳардаги қарийб 73 фоиз ичимлик суви, 63 фоиз оқава суви тармоқлари эскирганмуш. Тўғри эскирган. Лекин савол: Ҳоким-тадбиркор ва унга аффилланган ўнлаб қурилиш компаниялари ва бошқалар тарафидан кварталлар, маҳаллалар орасига, қаердаги бир парча ер бўлса потиратиб қурилаётган домлар сув ва канализация тармоғига уланишига ким рухсат бериб ётипти? Сизларми? Улар бирор км сув тармоғи ёки канализация тармоғи қуриб қўйдими? Ер сотиб, дом сотиб миллиардлаб, триллионлаб фойда олаётганлар, пойтахт сув ва канализация тизимини абгорини чиқараётганлар етказаётган зарари учун бирон сўм пул тўладими? Тармоққа янги уланаётган бу паразитлар ҳар бир дом учун миллиардлаб товон тўлаши керак ёки шаҳар олдида ижтимоий мажбуриятини бажариб қўйиши лозим-ми? Иккинчи изоҳ: Охирги икки йилда аҳоли қарздорлиги 182%, юридик ташкилотлар қарздорлиги 284%га ошганмуш. Бунақа баҳона учун нормал давлатларда шу заҳоти корхона менежменти истеъфога чиқарилади. Қарздорлик ошган бўлса, уни ундириш керак, жаноб сувчилар. Сизлар нўноқлигингиз ва балки айрим ҳолларда кўз юмиб турганингиз учун қарздорлик ошаётгандур?Қарздорлик ошаётган бўлса, демак вазифангизни эплай олмаяпсиз. Қани қарздорлар рўйхати, нега уларни ошкор қилмайсиз, нега судга бермайсиз? Тарифларни ошириб, интизомлик тўловчиларни яна жазолаш ҳаракатида бўлаётганингиз ҳеч бир ақлга сиғмайди. Учинчи изоҳ: 1 куб сув ишлаб чиқариш учун 372 сўм сарфланмоқда, ҳар бир куб сувдан 62 сўм зарар кўрилмоқда экан. Авваламбор бу калькуляцияни текшириш керак. Лекин энг асосийси, Сизлар аҳоли тарифларга устама билан ҳар куб сув учун 1110 сўм тўлаётганидан хабаринглар борми? Яна сиз айтаётган таннархдан 3 баробар қиммат тўланмоқда. Яна қаёққа оширасиз? Тўртинчи изоҳ: Сувсоз тарифлари бўйича сувнинг 1 литри 31,5 сўм. Савдо шаҳобчаларидаги 1 литр сув 2000 сўм экан. Тутуруқсизлик ҳам эви биланда. Балки ойдаги, балки марсдаги сув нархини солиштирарсизлар? Дунёнинг қайси бир бурчагида водопровод орқали етказиладиган сув савдо шоҳобчаларидаги минерал, газли, газланган, қадоқли сув билан солиштирилади? P.S. Тарифлар оширилишига норозилигингизни бу ерда ва бу ерда билдиришингиз мумкин. Монополиялар тарифларини чеклаш масаласида Халқ сайлаган депутатлар ва халқ тараф депутатларга мурожаат бу ерда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin