20K169Telegramda ochish
Сув тарифларининг ўсиши монополистнинг зарарини камайтирмаслиги ҳақида Ислом Каримов вафот этган 2016 йил сентябрда 1 куб совуқ сув 390 сўм эди. Ўтган 4 йилда бу тариф 2,85 баробар ошиб, ҳозир 1110 сўмга етган. Сув таъминоти корхонаси фаолиятининг ўзи самарасиз экан, харажатларни камайтиришдан манфаатдор эмас экан, тарифларнинг космик даражада ўсиши зарар кўриб ишлашни тўхтатиб қололмайди. Кейинги йилларда телба-тескари қарор қабул қилаётганлар шуни ҳалигача тушуниб етмаяптилар. Бошқача айтганда, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд.сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд.сўм зарар кўргани учун истеъмолчилар айбдор эмас, сабабни тарифлардан қидирмаслик лозим. Сабабни ушбу корхонадаги ўғирликлар, ўзлаштиришлар, самарасиз харажатлардан қидирмоқ керак. Тошкент шаҳар ҳокими таклиф этаётгандек сув тарифлари яна 1,6-2 баробар оширилса ҳам ҳеч нима ўзгармайди, "Сувсоз" зараркунандалигича қолади, келаси йил шу пайтда тарифларни яна ошириш таклиф этилади. Ишонмасангиз, шу постни ўзингиз учун эслаб қолинг. Дарвоқе, халқнинг хотираси узун эмаслигидан биринчи марта фойдаланишаётганлари йўқ. 2017 йилда айнан соҳани иқтисодий аҳволини яхшилаш учун махсус фонд ташкил этиб, сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ суммаси киритилган эди. Устама ҳақи учун тўлаёнаётган 100 сўм қаёққа кетаяпти? Сўрайдиган тирик жон борми? Вазият ўзгардими? Асло йўқ. Илгари 9- қаватга сув чиқмаётган бўлса, энди сув 5- қаватдан юқорига чиқмаяпти. Сувнинг сифати борган сари бузилиб бораётганини гапирмасаям бўлади. Хулоса шуки, тарифларни ошириш билан сув таъминоти ва сифатини яхшилаб бўлмайди. Вазифа монополистни ислоҳ қилишдан иборат бўлиши лозим. Лойиҳа билан танишинг ва ўз норозилигингизни билдиринг. Мен сув тарифлари оширилишига қаршиман. Сиз-чи? P.S. Лойиҳада сувнинг амалдаги тарифи 310 сўм кўрсатилган, бу қип-қизил ёлғон. Аслида кўп қаватли уйлар учун сув 1110 сўм ва якка тартибдаги уй-жойлар учун 565 сўмни ташкил этади. Амалдаги тарифлар мана бу ерда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin