25K48Telegramda ochish
Янги тарифлар тобора ёмонлашиб бораётган ичимлик суви босимини ўзгартирадими? Охирги йилларда ичимлик суви тарифларининг "музлатиб" қўйилганлиги ичимлик суви инфратузилмаси сифатини яхшилашга пул тикилишини ҳам тўхтатиб қўйганди. Кварталларда сув етказиш ва канализация инфратузилмаси қувватлари ўзгармаган ҳолда кўп қаватли уйларнинг қурилиши, истеъмолчиларнинг зичлашуви эски уйларда ҳам, янги уйларда хам сув босимини кескин ёмонлаштирди ва ёмонлаштирмоқда. Бугун Тошкентда юқори қаватларга тиғиз соатларда сув чиқмаслиги ёки жилдираган паст босим одатий ҳолга айланиб бормоқда. Қабул қилинган стандартлар бузилган. Стандартлар назорати издан чиққан. Ечим ўлароқ подъездлар, подваллар ва ҳатто алоҳида квартираларга қўлбола насослар ўрнатиш усули оммалашмоқда. Кўп жойларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари урра-уррачилик билан тугатилган, янги уйларда эса умуман мавжуд эмас. Биргаликдаги масъулият ва жавобгарлик издан чиқишга улгурган. Ичимлик сувини кўп қаватли уйларга стандартларга мувофиқ етказиш талабини бошқарув компаниялари қўйишни исташмайди. Қонунчиликка кўра улар бунга мажбур ҳам эмас. Шунинг учун ҳар бир хонадон "ўзинг учун ўл етим" ҳолида курашиши керак бўлмоқда ва бу табиийки, оқибатларини баҳолаб бўлмайдиган хаос яратмоқда. Бу йил ёзда Бишкек ва Алматида кўрганимиздек оғир сувсизлик вазиятига ёки вилоятларимизда йиллар давомида ҳамма кўниккан тепа қаватларга сув чиқмаслиги ҳолатига Тошкентда ҳам секин-аста кўникамизми ё ўзгаришлар бошланадими? Янги тарифлар шу саволга қисман жавоб бериши керак. Муаммо пулдами ё аномал бошқарувда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin