Ўтган ҳафта жанубий вилоятда туғилган дўстларимиздан бир ҳамқишлоқлари Қирғизистонга ишлаганини кетаётганини айтиб қолди. Водийда Қирғизистонга қўшни туманларда неча йиллардирки, Қирғизистонга ўтиб ишлаб келиш, айниқса баҳордан кузгача, одатий ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун бу янгиликдек кўринмади (узоқ шимолга бориб, ҳар куни ўзини хавф-хатарга қўйиб, сарсон ва саргардон бўлгандан, жозибали так
Bishkek
JoylarҚирғизистонда камбағаллик даражаси 25% атрофида. Чунки камбағаллик даражасини белгилаш учун асос бўладиган яшаш минимуми ҳам юқори белгиланган. 2025 йил якунлари билан қардош Қирғизистонда яшаш минимуми 9,2%га ошиб, 8 697,32 сомга етган. Ўзбек сўмида бу 1,2 миллион сўм дегани. Бизнинг минимал истеъмол харажатларимиздан фарқли ўлароқ, қўшниларда яшаш минимуми ҳудудлар, аҳоли гуруҳлари (жинси, бола
Европанинг энг йирик ва интизомли лоукостерларидан ҳисобланган Pegasus Чехиянинг Smartwings ва унинг шўъбаси Czech Airlines'ни 154 млн.еврога сотиб олмоқда (қарзларини тўлаш шарти билан бирга). Солиштириш жоиз бўлса, бу худди бизнинг ҳавошка ва унинг атласнусха ўхшамаган лоукостер шўъбасининг сотилиши каби. 47та самолети билан 80та йўналишга учадиган Smartwings хариди Pegasus учун Чехиядан ташқар
Урбанист Ҳусан Мукимов Франциянинг энг гўзал шаҳарларидан бўлган Страсбургга сайланган ҳоким трамвайни қайтаргани ҳақида ёзмоқда: "1960-йилларда Франциянинг Страсбург шаҳрида келажак автомобилларда, деб ҳисоблаб, трамвайлар эскилик қолдиғи сифатида қабул қилинган. Шу сабабдан барча трамвай линиялари бузиб ташланди, вагонлар эса металлаломга топширилди. Бироқ 1980-йилларга келиб вазият тубдан ўзга
Юқори иқтисодий ўсиш ортидан Қирғизистонда уй-жойнинг қимматлашиши тезлашган. Ақчабор ҳисоботига кўра, пойтахт Бишкекда уй-жой нархи 35%га, иккинчи йирик шаҳар Ўшда эса 19%гача қимматлаган. 2025 йил август ҳолатига Бишкекда 1 кв.м.уй-жой нархи ўртача 105,9 минг сомга ёки 1 210 долларга етган. Солиштириш учун, Тошкентда 2025 йил августда 1 кв.м метр уй иккиламчи бозорда 1 084 долларни ташкил этган
Қирғиз статистикаси ҳар чорак якуни билан кейинчалик камбағаллик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи яшаш минимумини эълон қилиб боради. Бу камбағаллик кўрсаткичларга ишонч ва ошкоралик яратиш воситаларидан бири ҳисобланади. Яшаш минимумининг 65%и озиқ-овқатлар (кунига 2 101 ккал), 16%и ноозиқ-овқатлар, 17% хизматлар ва 2%и солиқлардан таркиб топган. Яшаш минимуми ҳудудлар, жинслар, пенсия ёши ва
Қирғизистонда 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача иш ҳақи 42 020 сомни ёки ўзбек сўмига 6 093 минг сўмни ташкил этган. Солиштириш учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этганди. Фарқ 110,7 минг сўм. Ҳа, қўшни қардошларда ўртача ойлик иш ҳақи Ўзбекистонга нисбатан юқори суръатда (иқтисодиёти ҳам) ўсмоқда. Лекин ўзбек сўмининг қ
20 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда “Zakovat Asian Cup II” — Марказий Осиёнинг энг йирик интеллектуал турнири ўтказилар экан. Нимага бу турнир муҳим?Биринчидан, мамлакатнинг тараққиёти турли шиорлар, бешйиллик-ўнйилликлар, янгидан-янги қарорбозликлар билангина амалга ошмайди. Бунинг учун, аввало, уларни амалга оширишга қодир, кенг фикрли, вазиятга теран баҳо бера оладиган кадрлар керак.
Омад одамдек саналадиган, истеъмолчининг ҳаққи муқаддас Германиядан, Финландиядан эмас, шундоқ ёнимиздаги Қирғизистондан ўрнак олса, ўрганса бўлади. Ҳадеб ёлғон гапириб, шарманда бўлавермасдан. Кыргызстан улуттук электр тармагы бутун Қирғизистон ҳудудлари бўйлаб режали таъмирлаш ишларини аниқ вақти, туманлар, ҳудудлар қирқимида, айнан нима иш қилинишигача кўрсатиб эълон қилиб боради. Олдиндан. Ў
Ўшда шаҳар бош майдонидаги 25 метрлик Ленин ҳайкали ниҳоят олиб ташланди. Демонтаж шаҳар мериясининг қарори билан амалга оширилгани айтилмоқда. Совет мустамлакачилигининг рамзи бўлган Ленин ҳайкаллари, қизил юлдуз ва қизил байроқлардан Ўзбекистон 90- йиллардаёқ ҳеч бир шовқинсиз воз кечган. Лекин қардошларда десоветизация жараёни ҳалигача амалга оширилмаганди. Сал аввалроқ Бишкекдаги Ленин ҳайкал
Ҳозирча тескариси, андижонликлар ва керак бўлса бутун водий аҳли кўпроқ Ўш аэропортидан учишмоқда. Масалан, бугунга Ўш аэропортидан 20та, эртага 24та авиақатнов режалаштирилган. Уларнинг орасида Ўзбекистонга киритилмайдиган машҳур Pegasus лоукостерининг Истамбулга, Flynas'нинг Жиддага, Jazeera'нинг Ал-Қувайтга рейслари бор. Пойтахт Бишкекка ҳар куни 10та қатнов бор (шимолга қатновларни саноғи йўқ
"Отопление" ёқилсин, деб буйруқ чиқарадиганлар ҳовлида яшайди, иситиш тизими ичида, шунга улар совуқни танасида ҳис қилмайди, тўғри тушунинглар", деб ёзишмоқда. Бу киноя эмас, бугунги кунимизнинг реалликлари. Агарда ҳоким Умрзаков, айтайлик, ҳеч қурса Алмати, Бишкек, Душанбе, бор ана шундоқ биқинимиздаги Чимкент ҳокимлари сингари пойтахтликлар олдида масъул ва ҳисобдор бўлганида, иситиш тизимини
2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, уй-жой қийматининг даромадга нисбати Бишкекда 14,6, Тошкентда 12,5, Остонада эса 8 га тенг бўлган. Ижара қийматининг уй-жой нархига нисбати Тошкентда 11,4 фоиз, Остона ва Бишкекда эса 9,1 фоизни ташкил этган 2023 йил 1 октябрь ҳолатига 1 кв.м. уй-жой нархлари Тошкентда ($ 1013) минтақадаги қўшни пойтахтлар Остона ($ 943) ва Бишкек ($ 902) шаҳарларидан кўра юқори
Бишкекдаги саммитда Марказий осиё лидерлари рус тили ҳақида жуда кўп баёнотлар бердилар, бизнинг умумий маконимизда рус тилидан фойдаланишни кенгайтириш ҳақида фақат бир меҳмонга ёқимли бўлган кўп таклифлар янгради. Якунда рус тили бўйича халқаро ташкилот тузишга, рус тилидаги нашрлар ва медиани қўллаб-қувватлашга, иқтисодий, маданий ва илмий йўналишларда рус тилидан кўпроқ фойдаланишга келишиб о
Охирги йилларда ичимлик суви тарифларининг "музлатиб" қўйилганлиги ичимлик суви инфратузилмаси сифатини яхшилашга пул тикилишини ҳам тўхтатиб қўйганди. Кварталларда сув етказиш ва канализация инфратузилмаси қувватлари ўзгармаган ҳолда кўп қаватли уйларнинг қурилиши, истеъмолчиларнинг зичлашуви эски уйларда ҳам, янги уйларда хам сув босимини кескин ёмонлаштирди ва ёмонлаштирмоқда. Бугун Тошкентда
Апрель ойида Қозоғистон уй-жой бозорида бирламчи бозордаги нархлар 0,6%га, иккиламчи бозордаги нархлар эса 1,5%га пасайган. Ижара тўловлари ўртача 0,5%га арзонлашган. Эътиборлиси, бирламчи бозордаги нархларнинг пасайиши илк марта, иккиламчи бозордаги нархларнинг тушиши иккинчи ой кетма кет юз бермоқда. Йиллик ҳисобда уй жой нархларининг ўсиши инфляция кўрсаткичларидан яққол ортда қолишни бошлаган
Етти нафар россиялик ўқитувчиларнинг январдан майга қадар Тошкент шаҳрида ижарада яшаш учун кетадиган 217 млн.сўмлик харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади. Бу дегани ҳар бир россиялик ўқитувчи учун ҳар ойда 6,2 млн.сўмдан, яъни қарийб 600 доллардан тўлаб берилади дегани. Ўзбекистонда энг бой бюджет ҳисобланган Тошкент шаҳар бюджетини истаган йўналишда ўзлаштириш ва сарфлаш мумкин, лекин ас
Бишкекдаги айирбошлаш шоҳобчаларида нақд долларга бўлган талаб яна қопланилмаётгани айтилмоқда. Қирғизистон банклари мамлакатга нақд валюта келтиришда муаммоларга дуч келишда давом этмоқда. Туристик мавсумнинг якунлангани ва туристлар оқимининг пасайгани туфайли мамлакатга нақд валюта кирими қисқартираётгани ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда . Айирбошлаш шоҳобчаларида сотиш доллар курси 84,5 сом бўлган
Эпидемиологик вазият оғирлашиб бораётганлиги туфайли, Қирғизистон муфтияти Бишкекда масжидларда жума намозларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида маълумот тарқатган. Шунингдек муфтият масжидларда ифторлик ўтказмаслик билан боғлиқ чекловлар давом этишини қайд этган.
ини топширган. Усубалиевнинг айтишича, даволаниш вақтида унинг қадриятлари ва қарашлари кескин ўзгарган: "Мен ҳеч кимни қарғамоқчи ёки сўкмокчи эмасман, лекин вазият бизнинг қайси даражага етганимизни кўрсатди. Биз 25 йил давомида давлатни тугатиб бўлдик ва бу