


Ўш Ленин ҳайкалидан қутулди
Ўшда шаҳар бош майдонидаги 25 метрлик Ленин ҳайкали ниҳоят олиб ташланди. Демонтаж шаҳар мериясининг қарори билан амалга оширилгани айтилмоқда.
Совет мустамлакачилигининг рамзи бўлган Ленин ҳайкаллари, қизил юлдуз ва қизил байроқлардан Ўзбекистон 90- йиллардаёқ ҳеч бир шовқинсиз воз кечган. Лекин қардошларда десоветизация жараёни ҳалигача амалга оширилмаганди. Сал аввалроқ Бишкекдаги Ленин ҳайкали олиниб музейга тиқилганди.