"Халқ шаҳримуш"
"Халқ автомобили" яратганлар "халқ шаҳрини" ваъда этишмоқда.
Тарихга кичик саёҳат.
Қасамхўр советлар халққа алоқаси бўлмаган нимаики бўлса, унга халқ номини қўшишган.
Ҳаттоки босиб олинган шарқий Европа давлатлари халқ республикалари деб аталган.
Шаблон қарор билан одамларни 25 йилга сургун ёки отувга ҳукм қиладиган тройка халқ суди деб номланган. Абсурд шу даражага етганки, ўзгача фикрловчилар номигаям халқ душмани дейиш билан сифат қўшилган.
Ўша большевикларнинг набиралари анъанани давом эттиришаётганга ўхшайди.
Ҳеч ким сайламаган ва халқ вакиллигига умуман алоқаси йўқ парламентни "халқ уйи" деб аташганди. Потирлаб очилган қабулхоналар, ишламаслиги ва ишлатилмаслиги олдиндан маълум бўлган катта янги ҳужжат номигаям халқ сўзи ёпиштирилганди.
Энди Тошкент халқ шаҳри бўлармуш. Ва буни Тошкент ва тошкентликларнинг биронта овозига эга бўлмаган, тайинланган шахс эълон қилмоқда.
- https://t.me/davletovuztw/1577@davletovuztw