Ўзбекистонда эълон қилинмайдиган яшаш минимуми Қирғизистонда ҳар чоракда эълон қилинади
Қирғиз статистикаси ҳар чорак якуни билан кейинчалик камбағаллик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи яшаш минимумини эълон қилиб боради. Бу камбағаллик кўрсаткичларга ишонч ва ошкоралик яратиш воситаларидан бири ҳисобланади.
Яшаш минимумининг 65%и озиқ-овқатлар (кунига 2 101 ккал), 16%и ноозиқ-овқатлар, 17% хизматлар ва 2%и солиқлардан таркиб топган.
Яшаш минимуми ҳудудлар, жинслар, пенсия ёши ва болалар қирқимида алоҳида ҳисобланади. Охирги йилларда яшаш миниуми инфляциядан юқори даражада ошмоқда (2025 йил 2- чоракда 7,7%га ошган ва 8 770 сомни ёки 1 271 825 сўмни ташкил этган).
Маълумотларга кўра, энг юқори яшаш минимуми Бишкекда, энг қуйиси Иссиқкўлда. Аёллар, пенсионерлар ва болалаларнинг яшаш минимуми эркакларникидан пастроқ.