23K53Telegramda ochish
Қозоғистонда камбағаллик қандай ўлчанади? Марказий Осиёнинг энг бой мамлакати Қозоғистонда камбағаллик чегараси этиб 2025 йилдан бошлаб ҳар бир минтақа бўйича медиана даромадининг 35%и белгиланган (ҳар бир чорак учун аввалги чоракнинг медиана даромади олинади). Солиштириш учун, минтақалари бўйича даромадлар ва яшаш қиймати кескин ва каррасига фарқланадиган Ўзбекистонда камбағаллик даражаси барча ҳудудлар учун бир хил этиб белгиланган (669 минг сўм). Айни шу методология бўйича 2025 йилнинг биринчи чораги якуни билан Қозоғистонда камбағаллик даражаси 0,4 фоиз бандига пасайиб, 4,5%ни ташкил этган. Ҳудудлар ичида энг юқори камбағаллик даражаси Ўзбекистонга туташ Туркистон вилоятида (8,1%). Энг паст камбағаллик даражаси пойтахт Астанада (2,1%). Қозоғистонда қашшоқликнинг энг катта улуши 5 ва ундан кўп аъзоли оилалар ҳиссасига тўғри келади. Озиқ-овқат саватидан кам даромад топувчилар — Мутлақ камбағаллик даражаси ўта паст (0,1%). Ўзбекистонда мутлақ камбағаллик даражаси эълон қилинмайди (турли манбаларда 2% атрофида деб баҳоланади). 2025 йил май ойидан бошлаб, ҳисобланган ўртача яшаш минимуми 55 561 тенгени ташкил этади (1 250 000 сўм атрофида). Яшаш минимумининг энг юқори кўрсатгичи Манғистов вилоятида (63 744 тенге), энг пасти Улуғтоғ вилоятида (50 981 тенге).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin