Пул ўтказмалари Тожикистонда камбағалликни қисқартиришнинг асосий омилига айланган
Қардош Тожикистон 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини 15%гача қисқартиришни стратегиясига киритган (Президент Раҳмоннинг ҳукуматга топшириғида бу даврга келиб, камбағаллик даражасини 10%дан пастга тушириш вазифа қилиб белгиланган). Расмийларга кўра, ҳозирда мамлакатда камбағаллик даражаси 20% атрофида.
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 2021-2022 йиллада Тожикистонда камбағалликнинг қисқартиришнинг асосий омили пул ўтказмалари бўлган. Кейинги ўринда эса қишлоқ хўжалигидаги меҳнат даромадлари туради (Марказий Осиё давлатларида қишлоқ хўжалиги учун об-ҳаво яхши келса, ҳар доим фаровонликка юқори даражада таъсир кўрсатади). Давлатнинг ёрдами (социал трансферлари) ўрни хатолик даражасида кам таъсир ўтказган.
Ўзбекистонда охирги йилларда камбағаллик расмий рақамларда юқори суръатларда қисқариб бормоқда. Лекин бу жараёнда қайси омиллар юқори таъсирга эга бўлаётгани, хусусан, пул ўтказмалари, ижтимоий ёрдам ва имтиёзли кредитларнинг ўрни борасида батафсил маълумотлар мавжуд эмас.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJpLmjMQKCURVoDXAzU33ahQfDHCLhIAAKG-zEbxtxhSkNA9qaSAjeNAQADAgADeQADNgQcontroller.bot
- https://minjust.ww.tj/files/strategiyai_millii_rushdi_cht_baroi_davrai_to_soli_2030.pdfww.tj
- https://documents1.worldbank.org/curated/en/099713007282542605/pdf/IDU-bd1d1196-74d2-40ba-ba39-95e6e426736e.pdfworldbank.org