Камбағаллик ҳайратли даражада кескин қисқарган
Расмийларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йил давомида 3,1 фоиз бандига, 11,0 фоизгача пасайган.
Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилгани, масалан, Қорақалпоғистонда 19,9% дан 13,7% гача, Бухоро 11.9% дан 11,8% гача қисқаргани айтилмоқда.
Маълумот учун, Қорақалпоғистонда жон бошига реал даромадлар 2023 йилда умуман ўсмаган бўлса, Бухорода 0,4%га ва яна тўртта вилоятда 0,5%дан 6,4%гача қисқарган.
Камбағаллик даражаси 2022 йилда ҳам 3 фоиз бандига (17%дан 14%гача) туширилгани эълон қилинганди, лекин 2022 йилда 2023 йилдан фарқли ўлароқ, аҳолининг жон бошига реал даромадлари анча юқори, 7,5%га ўсиши юз берганди (хусусан, Қорақалпоғистонда 5,2%, Бухорода 5,7%).