Қирғизистонда камбағаллик даражаси 25%дан юқори. Нимага?
Қўшни Қирғизистонда камбағаллик даражаси 2024 йилда 4,1% бандига пасайиб, 25,7%га етган. Камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9%га, 2025 йил биринчи ярим йилликда 6,8%га тушди, дея эълон қилинган Ўзбекистон учун бу даҳшатли картинадек туюлиши мумкин.
Икки қўшни мамлакатда камбағаллик кўрсаткичларининг бунақа каррасига фарқ қилиши асосий сабаби ўлчовларда. Қирғизистон учун 2024 йилда камбағаллик чегараси йиллик 65 417 сом ёки ўзбек сўмида 9 711 808 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси минимал истеъмол харажатлари билан белгиланади. 2024 йилда йиллик минимал истеъмол харажатлари миқдори 7 668 000 сўмни ташкил этган (январь-апрель 621 минг сўмдан, май-декабрь 648 минг сўмдан).
Кўраяпсизки, Қирғизистонда камбағаллик ўлчови Ўзбекистондагидан 26,7%га юқори. Яъни, содда тилда айтганда Ўзбекистонда камбағал эмас деб ҳисобланувчи жуда катта аҳоли тоифаси қўшни Қирғизистонда камбағал қаторида саналади. Гарчи Ўзбекистон расмий статистика бўйича Қирғизистондан бойроқ давлат ҳисобланса ҳам (2024 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 3 093 доллар, Қирғизистонда эса 2 418 доллар).
Бундан ташқари қўшниларда камбағалликни ўлчашнинг кўп ўлчовли тизими бўйича ҳам ҳисоб юритилади (биз ҳалигача бошлай олганимиз йўқ, чунки кўп ўлчовли тизим камбағаллик даражасини юқорироқ эканини кўрсатиб қўяди).
Шунингдек, қирғиз қардошлар камбағалликдан ташқари ҳаддан ташқари камбағаллик кўрсаткиччини ҳам юритишади (2024 йилда 41 349 сом ёки 6 138 673 сўм). Мамлакат бўйича ҳаддан ташқари камбағаллик кўрсаткичи 2,7%ни ташкил этган (Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида деярли ноль даражада).
Қирғизистонда камбағаллик даражаси энг паст ҳудуд Ўзбекистондагидек пойтахт эмас, Ўш шаҳри ҳисобланади.
Камбағаллик чегарасининг бироз оширилиши ёки туширилиши камбағаллик даражасига ҳаддан зиёд жиддий таъсир ўтказиши қўшниларда тан олинган (яъни улар камбағаллик кўрсаткичини рақамлар ва индексация билан манипуляция орқали туширишмоқчи эмас).
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJmU2iwECwYP10JgOvrc6PUQ8fE7M8bAAKi8zEbuvWBSTo_KTPR2y_tAQADAgADeAADNgQcontroller.bot
- https://www.stat.gov.kg/media/publicationarchive/8a08e3de-22fd-49e9-8cd5-bcb0dccfd14d.pdfstat.gov.kg
- https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/59682-yalpi-ichki-mahsulotni-ishlab-chiqarish-2024-yil-yanvar-sentabr-2stat.uz
- https://stat.gov.kg/kg/opendata/category/27/stat.gov.kg
- https://www.stat.gov.kg/kg/statistics/uroven-zhizni-naseleniya/stat.gov.kg
- https://t.me/the_bakiroo/8994@the_bakiroo