28K77Telegramda ochish
“Мопед ва скутер ҳашаматли транспорт воситаси эмас, балки меҳнат қуроли” Давлетовўз ёзмоқда: “Ҳа, тартиб бўлиши керак, ҳа, хавфсизлик ҳам жуда муҳим. Лекин буни эртадан кечгача ишлаб, рўзғорини тебратаётган, ўқишига ёрдам қилаётган, ота-онасига кўмаклашаяётган бечора курьерларнинг зиммасига ташлаб қўйиш — бандлик ва камбағалликка қарши кураш сиёсатидан чекинишдир. Мутасаддилар, керак бўлса, агрегаторлар билан ҳамкорликда тез ва самарали ечим топиши лозим. Қисқа муддатда (бир ҳафталик, 10 кунлик) ортиқча бюрократик талабларсиз ўқитиб, скутер ва мопед ҳайдовчилик гувоҳномаси нархларини чўнтакбоп қилиш, зарур бўлса, бюджетдан компенсация қилиш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ. Чунки мопед ва скутерга ҳашаматли транспорт воситаси эмас, балки меҳнат қуроли сифатида қараш керак. Яна бир масала. Юқоридагилардан келиб чиқиб, муддатни янги йилгача чўзиш ҳам адолатдан бўлар эди”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin