23K137Telegramda ochish
130 минг курьер ишсиз қолиши ёки ноқонунийга айланишига бир кун қолди Ўзбекистонда давлатдан триллионлаб субсидия ва имтиёзлар олиши, миллиардлаб долларлик пудратлар ва давлат буюртмаларига эга чиқиши, миллионлаб ўзбекистонликларни қон қақшатиб протекционистик чекловлар туфайли доллардаги миллиардерларга айланганига қарамай, бирон бир олигарх ёки чўнтак валломат ҳали 100 минг ишчи тугул, 50 минг ишчи ўрни яратмаган. Лекин давлатдан ва бюджетдан бир сўм пул олинмай, охирги 2-3 йилда янги бозор пайдо бўлиши ҳисобига яралган 130 минг иш ўрни бир кунда йўқ бўлиши мумкин. Буям қайсидир бир очофат тўданинг тор манфаатини ҳукумат қарорига кўр-кўрона киритиб юборишгани туфайли. Газета (яхшиям ҳали Газета бор, кўзини юмиб, қулоғини ёпиб олмаётган) мопед ва скутер ҳайдаш учун авторақам ва ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилувчи зараркунанда қоидалар кучга кириши олдидан курьерларнинг нолаларин эшитган. Сиз ҳам эшитинг. Курьер эмасман, менга тааллуқли эмас, деманг. Сизга тўғридан-тўғри тааллуқли. Эртага товонини сиз тўлайсиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin