Қарор қабул қилувчилар бу мақолани ўчириб юборилмагунча ўқийдими?
Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги?
Камбағаллик вазирлиги?
Марказий банк? Жаноблар, қоғозда ишчи ўрни ясашдан кўра, камбағаллик ва ишсизликни кўпайтираётган бу зараркунандаликка жим қараб турмаслик манфаатлироқдир? Камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш деб триллионлар сарфламоқдасиз, бир сўм сарфламанг, мана шу қоракўзларга ёрдам кўрсатинг, бўлди.
Ўзбекистонликларни очиқча талаб триллионлар ўзлаштираётган “дубайлик пулхўрлар” бу Газета мақоласини ҳам худди аввалгиларини ўчиртиргани сингари ўчиришга уриниб кўришлари мумкин.
“Бу ишга шу камбағаллар йиғилади-да. Камбағаллар энди кўтарилиб, ишли бўламан деганда, «права» қилиб қўйишди. Шу одамлар ҳам кўтарилсин. Буларга «права» нимага керак? Энди уларнинг бола-чақасини ким боқади? Ҳамма бадбахтлар вилоятлардан, бола-чақамни боқай, деб келади”.
“Қонун бўйича 2024 йилда олинган скутерлар 30 cентябргача рўйхатдан ўтказиш керак экан. Афсуски, улгурмай қолдим. Рўйхатдан ўтишга борсам, қанақадир счёт-фактура сўраркан, менда йўқ эди. Шу билан рўйхатдан ҳам ўтолмадим.
Энди нима қилишга ҳам ҳайронман. Қолаверса, рақам билан рўйхатдан ўтказиш рақамини ҳам вилоятга бориб олишим керак экан. Бу скутерни 8−10 соатлик узоқ йўлга олиб бориб, олиб келиш ҳам қўшимча харажат”.
“Олаётганимда маҳалладан ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш дастури бўйича Халқ банкидан имтиёзли кредитга электроскутерлар бериляпти, ҳеч қанақа ҳужжат сўрамайди, деб ишонтирган. Шу билан ҳам тирикчилик, ҳам кредитни тўлаб келаётган эдим. Кредитнинг яна етти ойлик муддати қолган. Ҳар ой 1,5 миллион сўм кредит тўлайман. Билмадим, энди оила боқаманми, ё кредит тўлайманми?”.
“Мана буни қаранг, (харитани кўрсатади — таҳр.) олдин шу ерлар сап-сариқ бўларди. Бу ҳамма буюртмаларнинг эгаси борлигини билдирарди. Энди қаранг, буюртма кўплигидан қип-қизил бўлиб ётибди. Жуда кўпайган-да. Мижозларга иложи борича тез етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Лекин шунча курьер ишсиз қолди”.