Скутерлар камбағалликдан чиқарадими?
Ҳа, чиқарарди, агар ўлпон солинмаса, йўқ жойдан муаммо яратилмаса.
Ҳукуматнинг 30 сентябрдаги қарори билан камбағалликдан чиқариш учун камбағалларга скутер ва мотороллер (у ҳам ўзи скутер) сотиб олишга имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлмоқда.
Бу ростанам яхши ва ижтимоий қарор бўларди, агарда юзминглаб мопед ва скутерлар эгалари 1 октябрдан нолегал мақомга чиқарилиб ва тирикчилигини ўтказиш ғамида ё Россияга мардикорчиликка ё қишлоққа қашшоқликка кетиш танлови остида қолдирилмаганида.
Энди тасаввур қилинг, туппа-тузук ишлаб тирикчилик қилаётган мопед ва скутер эгаларига эшагидан тушови қимматга тушадиган, 8-10 млн.сўмлик ўлпон (ўқиш, имтиҳон, номер ва техпаспорт) юкланаётган бир пайтда қайси камбағал юрак ҳовучлаб, скутер ва мотороллер сотиб олади? Яна кредитга. Хўп, кредит имтиёзли бўлсин, ўзи 5 млн.сўм турадиган скутерни камбағал бечара тайинланган воситачидан 10 млн.сўмга ихтиёрий-мажбурий сотиб олди дейлик, нимадир иш бошлаш учун номер ва техпаспорт керак (1,5 млн.сўм), автомактабда 3 ой ўқиш керак (6-7 млн.сўм), имтиҳон топшириши керак (1,2 млн.сўм). Бу харажатларга пулни қаердан олади? Майли, яна қарз олди дейлик, 3-4 ой бола-чақасини ким боқади? Кредитни ким тўлайди?
Кимдир бунга кўнадими?
- https://t.me/huquqiyaxborot/18660@huquqiyaxborot