Сурхондарёликлар мопеди билан Сурхондарёга, хоразмликлар скутерини олиб Хоразмга бориб келишлари керак
Албатта, нечанчидир марта бўлганидек, соғлом ақл ғолиб келмади. Қўлинг ўлгурсин замонамизда гап қудратли ва тор манфаатларга келганида соғлом ақл ҳам, иқтисодий самарадорлик ҳам бир четга улоқтирилади-ку.
Демак, Тошкентда мопеди ва скутери билан курьерлик қилаётган ўнминглаб ватандошлар (уларнинг аксари вилоятликлар) қолган 12 кун ичида имтиҳондан ўтиб, А тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши, мопеди ва скутерини Дамасга ё Лабога юклаб рўйхатдан ўтган ҳудудига бориши ва 1 524,4 минг сўм (давлат рақами учун БҲМнинг 1,5 баробари, рўйхатга олингани учун яна БҲМнинг 1,5 баробари миқдорида, гувоҳнома (техпаспорт) учун 0,7 БҲМ, жами 3,7 БҲМ) тўлаб мопеди ва скутерини рўйхатдан ўтказиши керак.
Мопед ва скутерлар ва уларнинг ҳайдовчиларининг идентификациялаш керакмиди? Ҳа, керак эди. Лекин бу ишни осон, арзон ва қулай амалга оширса бўларди. Ўнминглаб ўзбекистонликларни мопед ва скутер нархида ва ундан қимматига харажат қилишга мажбурламасдан, мотоциклга керак бўладиган ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий қилмасдан (ҳатто совет босқинчилари ёки эски эпохада мопедлар учун А тоифа белгилаб, "правани" мажбурий қилишмаган). Масалан, талабгорларнинг ID карталарига давлат хизматлари марказларида мопед ва скутерларга мулк ҳуқуқи рақамли маълумотларини киритиш ва ташқи идентификациялаш имконини берадиган ёки QR кодли стикерлар бериш билан. Калькуляция қилинса, нари борса 200 минг сўмлик давлат хизмати бу ўзи.
Ёки бўлмасам, бутун нормал дунёдаги каби ва Ўзбекистон ратификация қилган Вена конвенцияси бўйича мопед ва скутерларга А1 тоифани жорий қилиш, ихтиёрга кўра соддалаштирилган ўқиш ёки ўқишсиз арзон имтиҳон жараёнини йўлга қўйиш мумкинмиди?
- https://t.me/YHXX_UZ/46538@YHXX_UZ
- https://t.me/the_bakiroo/9369@the_bakiroo
- https://kun.uz/kr/15534130kun.uz