Конституциямизнинг иқтисодий макон бирлиги принципи нега давлат рақамларига келганида ишламайди?
Мен ўзи автотранспорт воситалари учун давлат рақамлари нормал давлатларда бўлгани каби давлат хизматлари марказларида эмас, ЙҲХХда берилишини тушунмайман.
Иккинчи тушунмайдиганим нарса, масалан, Тошкентда ё Хоразмда иш ёки ўқиш билан юрган Сурхондарёлик автотранспорт воситасига давлат рақами ва техпаспорт олиш учун Сурхондарёга бориши. Сиз айтишингиз мумкин, давлат рақамлари 01дан 95гача ҳудуд белгиларига эга, лекин шу рақамларнинг ҳаммаси Тошкентдан туриб тарқатилади ва барча ҳудудлар рақамларини давлат хизматлари марказларида захирасини яратса ҳам бўлади. Жуда бўлмаганда давлат хизматларига рақамларни масофавий буюртма қилса бўлади (чиройли рақамлар билан бўлгани сингари). Бу ҳар тарафлама арзон ва самарали ўзи. Балки вақти келиб 01дан 95гача бўлган ҳудуд белгиларидан ҳам бутунлай воз кечармиз.
Ахир Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги кафолатланганку.
- https://lex.uz/pdfs/7716366lex.uz
- https://constitution.uz/uz/clause/indexconstitution.uz