Бу биринчи мартами? Йўқ, ўнлаб, юзлаб марта содир бўлаётган, кузда-ю, ёзда, баҳорда-ю, қишда доимийга айланган нормаку аллақачон. Шунинг учун охиргиси ҳам эмас. Давом этаверади. Буларни оёқ билан, бойкот билан ҳам жазолай олмайсан. Ҳавошкани жазолайман деб, ундан бешбадтар ва расво марказий чўнтакни танлайсанми? Бу ёпиқ осмон остида ҳаммасининг илдизи бирку (автосаноатнинг турли чўнтаклари илдизи
Byurokratiya va davlat boshqaruvi
MavzularТуман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади. Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади. Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади. Энди Иқтисодиёт вазирлиги
Тошкентдаги ширкатларга улар хизмат кўрсатаётган кўп қаватли уйларни бошқарув компанияларига ўтказиш мақсадида босимнинг янги, янада кучайган тўлқини бошланган. Босимларнинг бу сафарги воситаси текширувлар ва жарима илиш бўлаётгани айтилмоқда. Газета Юнусобод, Учтепа ва Яшнобод туманларидаги ширкатлар раислари, ўзини ўзи бошқарув шаклидаги уйлар вакиллари ҳамда аҳоли билан суҳбатлашган, улар бугу
Жорий йилнинг биринчи чорагида Shaffof-moliya ва Tezcoin микромолия ташкилотларида ҳамда Uzum bankда ўтказилган текширувлар давомида қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланган. Хусусан: Микромолия ташкилотларида: микроқарз ажратишда қарз юки бўйича белгиланган талабларга риоя қилинмаган; мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик;
Рақобат қўмитаси уй-жой коммунал хизматлари бўйича истеъмолчи 2025 йил учун тўловларни олдиндан, яъни 2024 йилда амалга оширгани, аммо бошқарув сервис компанияси томонидан амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда, олдиндан амалга оширилган тўловлар инобатга олинмасдан қўшимча қарздорлик ҳисобланганини аниқлаган. Қўмита томонидан фуқарога асоссиз ҳисобланган 293 минг сўм миқдоридаги қарздорлик
Давлат раҳбари топшириғидан 8 ой ўтиб, ниҳоят, ўқитувчиларга йилига бир марта самолёт ва поездлар чипта нархларига чегирма бериш бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлган. Демак, бунинг учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖларига республика рейтингида ТОП–100 таликка кирган умумий ўрта таълим ташкило
Янги даврнинг ислоҳот йилларида шунақа ташаббуслар ҳам йўқ эмасди. Ўзбек чиновниклари, нафақат ўзбек чиновниклари, исталган бюрократия тақиқ ва чекловларни жуда суяди. Чунки ҳар қандай тақиқ ва чеклов амалдорнинг вазнини оширади, йўқ жойдан аҳамиятини ясайди, бутун бошли амалдорлар армиясининг моҳияти чекловларсиз маънога эга бўлмай қолади. Шунинг учун, қатор эркин мамлакатларда тақиқ ва чекловла
Антикоррупция агентлигига кўра, 2025 йилда 153 та иш бўйича жами 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш; 38 нафарига озодликни чеклаш; 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари; 12 нафарига жарима жазоси; 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланган. Яна қайтарамиз: муаммо сонда эмас. Бу институтни ислоҳ қилиб, ту
Рўйхатга олиш нега муҳим 31 январь соат 19:00 ҳолатига кўра, census.stat.uz портали орқали қарийб 30 миллион фуқаронинг онлайн рўйхатдан ўтгани қайд этилди. Бу аҳолимизнинг жараёнда фаол иштирок этганини кўрсатади. Ва шуни унутмаслик керак Ўзбекистон катта давлат. Унинг энг катта бойлиги эса аҳолиси. Рўйхат якунида Ўзбекистон аҳолиси 40 млндан ҳам кўпроқ чиқса (эҳтимоли кам лекин бўлиши мумкин б
Шахсан мен Ўзбекистоннинг маъмурий-бюрократиясига асосанган Tax-Free тизимидан фойдаланиб, ҚҚС қайтариб олган биронта хорижликни учратганим йўқ (бу бўйича очиқ статистика ҳам бўлмаса керак). Жараён шунчалик даражада қийин ва мураккаблаштирилганки, бунга биронта ўзини ҳурмат қилган хорижлик уриниб кўришни лозим топмайди. Қолаверса, Ўзбекистон маҳаллийлаштирувчи яккахон чўнтаклар ва импортни монопо
Ўзбекистонда давлат тиббий хизматларининг пулли бўлиши мезонлари янада кўламлаштирилиб, ҳукумат қарори билан ҳужжатлаштирилди (ҳали lex.uz'да пайдо бўлгани йўқ). Эндиликда тиббиёт муассасасига мижоз (бемор ё касал эмас, мижоз!) режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатилади. Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахс
2025 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг энг йирик учта шаҳри — Наманган аҳолиси 724,9 минг, Самарқанд аҳолиси 604,0 минг, Андижон аҳолиси 501.1 минг нафарга етган. 3 йил аввалги очиқ маълумот билан солиштирилса, ТОП-10 ҳудуд орасида Андижон шаҳри аҳолиси энг юқори суръатда ошмоқда. Айнан 3 йил муқаддам Давлат раҳбарининг парламент ва халққа мурожаатида Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида
Насия савдо бозори иштирокчиларининг Аҳлоқ кодекси лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилмоқда. Кодексдан мақсад истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг қарз юки даражаси ошиб кетиши хавфини камайтириш, бозор иштирокчилари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва молиявий деб белгиланган. Кодекс билан насия савдо ташкилотлари учун Ишонч белгиси олиш талаблари қўйилмоқ
Мен ўзи автотранспорт воситалари учун давлат рақамлари нормал давлатларда бўлгани каби давлат хизматлари марказларида эмас, ЙҲХХда берилишини тушунмайман. Иккинчи тушунмайдиганим нарса, масалан, Тошкентда ё Хоразмда иш ёки ўқиш билан юрган Сурхондарёлик автотранспорт воситасига давлат рақами ва техпаспорт олиш учун Сурхондарёга бориши. Сиз айтишингиз мумкин, давлат рақамлари 01дан 95гача ҳудуд
Ажойиб замонда ва маконда яшамоқдамиз. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 14 март куни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган TEMU' платформаси блокировкасини ечмоқчи эмас. Агентлик TEMU'дан ўтган давр учун ҚҚС тўлашни ва яна шунингдек, фискаль чек бериш учун солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилишни талаб қилмоқда. Қизиқ тарафи, бу талабларни ҳатто Солиқ қўмитаси ҳам қўймаганди (қўмита
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда ҳеч бир қонунсиз суғурта, капитал, крипто-активлар ва электрон тижорат фаолиятининг регуляторига айланиб қолган. Унинг фаолиятини тийиб турувчи, тартибга солувчи, манфаатлар тўқнашувини олдини олувчи бирон бир Қонун йўқ. Шунинг учун амалда агентлик хоҳлаган нағмасини чалиши, истаган тажрибасини ўтказиши мумкин. Ҳам расман, ҳам норасман (бу қисми
Метан газ учун чекланган потолок нархлар амал қиладиган муддат учинчи марта узайтирилмоқда. Ҳар сафар потолок нархлар оширилган ҳолда. Шунақа тасаввур пайдо бўлмоқдаки, газ масаласида икки ойдан нарига ҳеч қанақа режа йўқ, Қанақадир ўрта муддатли стратегия ҳақидаку гапирмасаям бўлади? Хўш, августдан кейин нима бўлади? Яхши бўп кетадими ё шунақа бюрократик чекловларга кўникиб кетамизми? Шуми бозо
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича таклиф этилаётган янги нормалар қарор қабул қилувчиларнинг икки турли миноралари томонидан ясалганга ўхшайди. Биринчи минора қандайдир кўринишда бўлса ҳам, ҳатто яширин иқтисодиётга қарши курашда энг муҳим ҳаракатларни тушириб қолдирган бўлса ҳам, яширин иқтисодиёт кўламини торайтиришга туртки берадиган таклифларни илгари сурган. Иккинчи минора эса қулай ф
Ўзбекистон учун ихчам ҳукумат ушалмас орзу бўлиб қолаверади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ва энди Энергетика вазирлигида ҳам вазирнинг иккитадан биринчи ўринбосари бўлади. Вазирликларнинг бир бирига "матрешка" услубида кийгазиш билан бошланган "Маъмурий ислоҳотлар"дан 3 ой ўтмай, вазирликларнинг қайтадан туғилиб, ажралиб чиқиши ёки ҳатто бутунлай янги вазирликларнинг
Паркинсон қонунларига кўра, амалдорлар рақиблари сонини эмас, ўзига бўйсунувчилар сонини кўпайтиришга ҳаракат қиладилар. Ва энг асосийси, чиновниклар доим бир-бирлари учун иш ва лавозим яратадилар. Шу маънода ҳар қандай штат қисқартириши эълон қилиниши якунда штат кенгайиши ва бошқарув харажатларнинг ошиши билан якун топади. Охирги марта буни "Админреформа" жараёнида кўргандик. Яна кўрамиз.