25K107Telegramda ochish
Ўқитувчиларга бюрократияли чегирма чипта лойиҳаси: Афросиёбга чегирма чипта олиш нега мумкин эмас? Давлат раҳбари топшириғидан 8 ой ўтиб, ниҳоят, ўқитувчиларга йилига бир марта самолёт ва поездлар чипта нархларига чегирма бериш бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлган. Демак, бунинг учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖларига республика рейтингида ТОП–100 таликка кирган умумий ўрта таълим ташкилоти ва мактабгача таълим ташкилоти, ТОП–20 таликдаги техникум, ТОП-10 таликдаги олий таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда тақдим этиб боради. Чегирмали чипталар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг темирйўл вокзаллари ҳамда “Uzbekistan Аirways”АЖнинг – “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ва республика аэропортлари кассаларида қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда расмийлаштирилади. Бунинг учун таълим ташкилотлари ходимининг исми ва фамилияси, парвоз йўналиши ва учиш санаси кўрсатилган расмий хат тақдим этилган ҳолда. Бунда, хат таълим муассасасининг фирма бланкида расмийлаштирилиши, раҳбар томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. Яьни, XXI асрнинг 26- йилида, чегирмали чипта учун имзо ва муҳрли хат керак. Албатта, Транспорт устида ўнйиллар давомида ўтирганлар рақамлашган дунёда яшаётганимиздан бехабар бўлишлари мумкин. Бу ҳаммаси эмас. Давлат раҳбари топшириғида 15-20 фоизлик чегирма бериш айтилган, лойиҳага конкрет 15 фоиз чегирма бўлиб киритилган. Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг топшириғида поездлар класси кўрсатилмаган бўлсада, лойиҳа бўйича ўқитувчилар ҳужжат қилиб ҳам Афросиёб ё Мангубердига чегирмали билет сотиб ололмайдилар (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар бундан мустасно деб қўшиб қўйишган). Афросиёб фақат катталар, коррупцион канали ва таниши борлар учунми? Шунингдек, чегирма тизимига ҳавошканинг атласнусха шўъбаси (Silk avia) ва хусусий чўнтак авиакомпаниялар қўшилмагани ҳам тушунарсиз. Ҳурматли ўқитувчиларимиз лойиҳа бўйича ўз хоҳиш ва фикрларини билдиришлари зарур. Чегирма уларнинг ҳаққи, транспорт катталарининг марҳамати эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin