Давлат раҳбарининг ўқитувчиларга давлат хизматларидан 50% чегирма бериш топшириғи нега тўлиқ бажарилмади?
Ўқитувчилар давлат хизматлари учун ўтган йили сентябрдан анонс қилинган 50 % чегирмани йил бошидан бери кутишади. 16 апрель куни педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма бериш тўғрисидаги ҳукумат қарори ниҳоят имзоланган. Лекин рўйхатга барча давлат хизматлари эмас, атига 5дона хизмат киритилган:
🔹 кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари;
🔹 муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари;
🔹 умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат хизматлари;
🔹 тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бйўича давлат хизматлари;
🔹 расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари ва бошқалар.
Кўраётганингиздек, биронта қиммат давлат хизмати рўйхатга тушмаган ёки ўқитувчилар умуман фойдаланмайдиган хизматларни галочка учун тиркаб қўйишган.
Давлат раҳбарининг топшириғи ва табригида айрим давлат хизматлари ёки фалон давлат хизматлари деб кўрсатилмаган, яъни имтиёз барча давлат хизматларидан 50% чегирма беришни назарда тутган. Энди Мактабгача ва мактаб вазирлиги топшириқ бажарилди, дея рапорт берса керак. Ундан кўра, ўқитувчиларни илҳақ қолдириб, бермай қўйишавергани яхши эди.
- https://t.me/the_bakiroo/11833@the_bakiroo
- https://t.me/huquqiyaxborot/19712@huquqiyaxborot
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6260@Press_Secretary_Uz
- https://president.uz/uz/lists/view/8541president.uz