24K75Telegramda ochish
Ўқитувчилар учун эълон қилинган имтиёзлар қарор билан расмийлаштириладими? Кеча Давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадларида бир марталик мукофотлар, фарзандлар учун йиллик контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш, ипотека учун бадаллар сингари қатор имтиёзлар эълон қилинди. Касб байрами арафасида тиббиёт ходимларини бу каби эътибор, албатта хурсанд қилади (қачондир бу имтиёзлар маошга монетизация қилинса, янада яхши). Шу ўринда, шу каби, ҳатто қамровлироқ имтиёзлар ўқитувчилар учун ҳам қарийб 2 ой аввал Ўқитувчилар кунидан олдин эълон қилингани ва расмий табрикка ҳам киритилгани эсга тушади. Лекин ўқитувчилар оид имтиёзлар акс этган норматив-меъёрий ҳужжат ҳали lex.uz ё бошқа очиқ манбаларда очиқлангани йўқ ёки қайсидир сабаб билан имзоланмай қолган. Агар ҳужжат бошқача, айтайлик ёпиқ мақомда қабул қилинган бўлса, ўқитувчилар белгиланган имтиёзлардан қандай фойдалана оладилар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin