Ўқитувчи ва дўхтирлар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма бу йил ишлайдими?
Ўтган йили сентябрда ўқитувчилар учун анонс қилинган ва ноябрда дўхтирлар учун тақдим этилган имтиёзлардан яна бир муҳими — уларнинг фарзандларига давлат олийгоҳларига йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма берилгани билан боғлиқ.
Йиллик контракт миқдори ОТМ йўналишига қараб ўқитувчилар ва дўхтирларнинг камида 3-6 ойлик ўртача маошини ташкил этади. Яъни фарзанди ўқишга кирган ўқитувчи ва дўхтир контракт тўлаш учун ё ейиш-ичишидан ё қолган фарзандлари ҳақидан тежаши керак бўлади.
Давлатимиз раҳбари айни шу ижтимоий ҳолатни инобатга олиб, ўқитувчи ва дўхтирларга чегирма бергани бежиз эмас. Энди мана шу чегирмани пайсалга солмай, амалда қўллаш керак бўлади.
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/6260@Press_Secretary_Uz
- https://lex.uz/docs/7821920lex.uz