26K105Telegramda ochish
Ниҳоят: Ўқитувчилар фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоизлик чегирма бериш қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди Агар таклиф этилаётган лойиҳа қабул қилинса, давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига чегирма жорий этиш билан боғлиқ харажатларни бюджет ҳисобидан қоплаш 2026 йилда республика бюджетидан биринчи даражали буджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади (айтинг-айтинг, қарор сентябргача имзолансин). Имтиёздан фойдаланиш учун ҳар йили онлайн тарзда ариза топшириш талаб этилади. 30%лик чегирма фақат давлат олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун амал қилади (магистратура киритилмаган, ваҳоланки Давлат раҳбарининг топшириғида фақат бакалавр учун чегирма дейилмаган эди). Шунингдек, супер-контракт асосида ўқиётган талабалар ҳам мазкур чегирмадан фойдалана олмайди (бу тўғри, ўзи коррупцияни легаллаштирган суперконтрактларни ёпиб юбориш лозим). Лойиҳа 29 майгача муҳокамада бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin