Тўлов-контракт миқдоридан 10 фоиз чегирма берилади
Талабаларнинг, вазирликнинг, ОТМларнинг ва умуман тизимнинг ғалабаси бу.
Гўёки низолашаётгандек туюладиган барча тарафлар ҳам ютиши мумкин бўлган вазиятлар бўлади: Win-Win.
Тўлов-контракт миқдори камайтирилиши айнан шундай вазиятлардан биридир:
Шу баҳона ОТМлар ўзларининг ортиқча харажатлари ва самарасиз занжирлари қаерда эканини белгилаб олади. ОТМларнинг исталган ва орзу қилинган мустақиллиги балки шундан бошланар.
Вазирлик самарасиз ва рақобатга бардошли бўлмаган ОТМларни аниқлаштириб олади. Олий таълим шу баҳона бозорга қараб юришни бошлашига қадам қўйиши мумкин.
Талабалар эса ҳақ талаб қилиш ва мақсадга эришиш икки томонлама ҳаракат эканини тушуниб етишади. Улар сифат ва миқдор дилеммаси билан дуч кела бошлашади.
@the_bakiroo
- https://t.me/eduuz/3007@eduuz