Ўзбек талабалари кун тартибига тизимли масалаларни қўйишни ўргана бошлагани ҳарқалай қувонтиради, эртанги кунга умид беради.
Ўзгаришларни кимдир келиб, бегоналар амалга ошириб бермайди. Ислоҳотлар ҳукуматдан ёки вазирликдан бошланмайди, пастдан, шахсга айланаётган талабаларнинг эркин фикрларидан бошланади.
Умид қиламанки, кун тартиби энди маишийлашмайди, майдалашмайди.
Энди Университетларнинг академик мустақиллиги, молиявий эркинлиги ва албатта талабаларга ҳисобдорлиги кун тартибига чиқиши лозим.
@the_bakiroo