Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов стипендияларнинг оширилмаётгани ва камлигини уларнинг тўлов-контрактларга боғлангани билан тушунтирипти. Назаримизда, ҳурматли вазирнинг келтирган важлари анча баҳсли, айниқса, 2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилингани ҳисобга олинса. Конституциянинг 46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимо
Xalq ta'limi vazirligi
Davlat idoralariВазир Ҳилола Умарова: “PISA тадқиқотида иштирок этиш учун Ўзбекистондаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинган. Мактабларни танлаш жараёнига вазирлик умуман аралашмайди, OECD танлаб, ўтказади. Вазирликка ҳаққоний таҳлил, натижалар керак. Кўзбўямачилик эмас”. Фаоллар: “Танланган 233 мактаб орасида PIIMAга қарашли 14 та президент мактабининг барчаси бор, қўшимчасига 3 та ихтисо
Андижонда мактаб ўқитувчилари оғир қурилиш ишларига жалб қилинган. Аёл ўқитувчилар мактаб ҳудудида арава судраб, оғир юмушларни бажарган. Ҳокимлик буни олқишлаб "фаол ижтимоий фойдали меҳнат" деб атаган. Тахминан шунга ўхшаш қарашлар ва шиорлар билан национал социалистлар концлагерлардаги меҳнатни оқлашган ва олқишлашган. Мен тўғриси, билмайман, мажбурий меҳнатни олқишлайдиган ва оқлайдиган ҳоким
Ҳашар баҳона Маҳалла уюшмасига, гарчи бу тўғридаги ҳукумат фармойишида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларига тегилмаслиги кўрсатилган бўлсада, айнан ўқитувчилардан "ихтиёрий мажбурий" пул йиғиш кампанияга айланиб кетгани ҳақида ёзилмоқда. Қарор бошқа, сўз бошқа, амал бошқа бўлган замонда бундан бошқача бўлиши мумкинми? Ахир Ўзбекистондаги энг камбағал ишловчи тоифага айланган ўқитувчини вазирлик
Кеча Президент мактабларига кириш имтиҳонлари бўйича биринчи сменадаги тест топшириқлари иккинчи сменада ҳам такроран берилгани ҳақидаги ноқулай саволларга агентлик сукунат билан жавоб бермоқда. Бугун якшанба, дам олиш куни, эртагача муносабат билдирилар дейишингиз мумкин. Лекин якшанба бўлишига қарамасдан агентлик ўнлаб каналлари орқали ўзи ва раҳбариятига оид пиар материалларни тарқатишдан тўхт
Агар туманларни университетларга бириктирган экансиз, ректорлар маҳалла оқсоқоллари билан ишлаши керак экан, бу йўлда тўхтаб қолманг. Мана ғалла ўрими бошланди, сомон тўплашга университетлар илмий жамоасини жалб қилинг, 5 ойдан кейин ғўзапоя йиғишга киришиш керак. Қўлингизда шунча университет, шунча профессор бор, ғўзапояни чуқур тадқиқ этишга сафарбарлик эълон қилса бўлади. Агар жиддийликка қайт
Бирламчи тақсимловчи Халқ таълими вазирлиги орқали 29,6 трлн.сўм харажат мўлжалланган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,8%га кўп дегани. Эслатиб ўтамиз, жами бюджет харажатлари 2022 йилга нисбатан 22,5%га ошган. Бу дегани таълим бўйича харажатлар нисбатан камайган. 2022 йил билан солиштирганда, халқ таълими муассасаларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш учун харажатлари (120,0 млрд.сўм) чиқариб т
Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев янги авлод дарсликлари билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди. Унинг сўзларига кўра, кеча тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ. «Тажриба синови якунланлангач, дарсликл
Дўстларимиздан бири бу таълим, сиз тушунмайсиз, деган маънода эътироз билдирди. Шунинг учун иқтисодий мотивларга тўхталмоқчиман. Эсингизда бўлса, ёзда қабул вақтида вазир магистратурага топширилаётган тил сертификатларининг 70 фоизи сохта бўлиб чиқаётганлигини айтганди. Бу рақамлардан ОТМ ректорлари ва балки вазирлик тизимидагилар ўзгача хулоса чиқарган бўлиши мумкин. Демак, магистратурага талаб
Янги Ўзбекистонни характерлайдиган сифатлардан бири шу бўлиб қолди: Истиснолардан кейингиси - қоидаларнинг ўйин ва жараён вақтида ўзгариши. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМлари магистратурасига декабрь январь ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга э
юзасидан фаолият юритаётган молиявий бўлинмалар, ички аудит хизмати ва комплаенс назорат тизими ҳақида маълумот беряпти. Вазирликка кўра, улар ёрдамида молиявий хато ва камчиликлар, турли хил коррупцион ҳолатлар сезиларли даражада қисқармоқда. Жумладан, тақди
Мактаб дарсликларининг ижара нархлари 2–3 борабарга ошиши ортидан келиб чиққан машмашалар президент қулоғигача етиб бориб, давлат раҳбари амрига кўра энди китоблар (ХТВ расмийларига кўра фақат жорий ўқув йилида, кейинроқ бутунлай) текинга тарқатиладиган бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги мунозаралар чоғида мактаб дарсликларини чоп этиш кимларнингдир измида эканлиги ҳақида маълумотлар ҳам тарқатилди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов мактаб дарсликлари фақат жорий ўқув йилида бепул тақдим этилишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бекор қилинган ижара тушумлари ўрнини қоплаш учун бюджетдан 500 млрд сўм ажратилади. Энди бюджет, 2022 йил учун тасдиқланган бюджетга қайтамиз. Унга кўра, Бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг даромадлари сифатида ижарага берилган
Ўзбек чиновниклари узун дам олиш кунлари оёғини узатиб дам олиб ётган вақтда тармоқ қайнаб, қовурилиб, димланиб ётипти. Мактаб дарсликларининг ижара ҳақи 3, ҳатто 3,4 баробаргача қимматлаган. Ҳеч ким сайламаган ўзбек чиновнигига не муаммо? Боласи ё ҳамма харажати ичида бўлган хусусий мактабга ё орийлар учун мўлжалланган ёпиқ элита мактабларига борса. Дарвоқе, охир оқибатда худди шундай бўлишини
«Замин» фонди, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари «УчимЗнаем» лойиҳаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат педагогика университети ва «Меҳрли мактаб» госпитал мактабида касбий амалий семинарлар ўтказди. Семинарларда маҳаллий ва хорижий ОТМдан 100дан ортиқ педагог қатнашди. Айтилишича, госпитал педагогика соҳасидаги илмий базани барқарор ривожлантириш мақсадида олий таълим муассасаларида
Айб кимда? Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сонли қарори 1-иловаси 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестациядан ўтмаслиги белгиланган эди. Шунга асосан, 2017 йилда олий тоифа олган ва 15 йилдан ортиқ стажга эга педагоглар 2022 йил май–июн ойларида аттестацияга жалб
Халқ таълими вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўқитувчилар формаси учун бюджетдан 15,7 млрд.сўм ажратаётгани борасидаги изоҳлари жуда қизиқ ва ғалати. Вазирлик бу ҳаракатни "ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси" деб атаган ва ҳатто Тошкент шаҳар ҳокимиятига ғамхўрлик учун миннатдорчилик ҳам билдирган, Билмайман, Халқ таълими вазирлиги ижтимоий ҳимоя деганда нимани тушунади. Лекин янги Ўзбекис
Вазир Саидов ўқитувчилар учун формани "фейк" деб атаганди Тошкент шаҳар ҳокимининг 27 июлдаги 767-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 15 минг нафар ўқитувчилар учун мактаб формаларига 12 700,0 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилган. Бир кун аввал Тошкент шаҳар ҳокимининг 761-14-0-Q/22 сонли қарорига асосан эса Республика бюджетининг 2022 йил иккинчи чо
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ўзимизда мактаб етишмовчилиги бўла туриб, Қирғизистон ва Тожикистонга мактаб қуриб бериш ҳаракатларини оқлаган ҳолда, буни қўшнилар ўртасидаги ҳамкорлик деб атапти. Аввало айтиш керакки, ҳамкорлик тенг паритетлар асосида бўлиши керак. Майдалашиш ўрни эмас, биз Қирғизистонга қуриб берган ва қураётган мактаблар сони, унга сарфланган мабла
Маълум қилишларича, Халқ таълими вазирлигининг ишчи гуруҳлари жойларда бўлиб, мактабларда ўқувчи ўринлари етишмовчилигини ўрганишни бошлаган. Янги тайинланган вазир ҳам ишни айни шу масаладан, мактабларда ўқувчи қуввати етишмаслиги масаласини ўз кўзи билан жойларда кўриб, ўрганаётганлиги айтилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича, 2022-2026 йилларга мўлжалланган умумтаълим мактабларини қуриш, реконстр