Яхши хабар: Халқ таълими вазирлиги мактаб етишмовчилиги муаммосига эътибор қаратишни бошлади
Маълум қилишларича, Халқ таълими вазирлигининг ишчи гуруҳлари жойларда бўлиб, мактабларда ўқувчи ўринлари етишмовчилигини ўрганишни бошлаган. Янги тайинланган вазир ҳам ишни айни шу масаладан, мактабларда ўқувчи қуввати етишмаслиги масаласини ўз кўзи билан жойларда кўриб, ўрганаётганлиги айтилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича, 2022-2026 йилларга мўлжалланган умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш режаси ишлаб чиқилиши ва Ҳукуматга режа-дастурлар тақдим этилиши маълум қилинган.
Вазирликнинг ўзи ҳозирда 1,2 миллион ўқувчи ўрни етишмаслиги ва дастлабки прогнозлар бўйича келгуси 5 йилликда мактаб ўқувчиларининг кутилаётган сони 7,5 млн.га етиши мумкинлигини қайд этган.
Хуллас, яхши хабар. Муаммонинг ечими уни тан олишдан бошланади.
- https://www.youtube.com/watch?v=FITkzYL4hJEyoutube.com