20K53Telegramda ochish
Ўқувчи ўрни ҳақида Икки йил аввал 1,2 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрни етишмовчилиги ҳақида айтилган эди. Шундан кейин ўқувчи ўрни етишмовчилиги ҳақида расмий маълумотлар очиқлангани йўқ. Ўтган 2022 йилдаги режалар амалга ошган деб ҳисобланган тақдирда ҳам, ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1,5 млн.гача етган бўлиши мумкин (прогнозларда ҳам шундай эди). Қишда охирги 6,5 йилда 500 минг ўқувчи ўрни яратилгани айтилганди, бугун 700 минг янги ўқувчи ўрни (охирги 7 йил назарда тутилган бўлса керак) пайдо бўлгани маълум қилинди. Давлат раҳбарининг бугунги чиқишида энг катта умидбахш режа 2024 йилда 250 минг ўқувчи ўрни яратилишининг эълон қилиниши бўлди. Расмий демография статистикасига таянилса, мактабга юклама мактабга кирувчилар ва мактабни битирувчилар сони ўртасидаги фарқ ошиши ҳисобига келаси 7 йилда ҳар йили ўртача 200 минггача ўсиб боради. Масалан, бу йил мактабларни 390 минг ўқувчи битирган бўлса, 700 минг бола 1-синфга боради. Яъни, агар йиллик ўқувчи ўрни яратиш режаси ўлароқ 250 минглик маррани олсак, 1,5 млн.га етган ўқувчи ўрни етишмаслиги муаммоси яқин йилларда бартараф этилмасдан қолиши мумкин. Давлат раҳбарининг сиёсий тадбир вақтидаги таклифлари ва ташаббуслари негизида тайёрланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилиши ва унинг доирасида 2023/2024 ўқув йилида 500 минг янги ўқувчи ўрни ташкил этилиши эълон қилинганди. Айни шу марра асос қилиб олинса, яқин 7 йилда ўқувчи ўрни етишмовчилигига бутунлай барҳам берилиши мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin