18K141Telegramda ochish
Мактаб етишмовчилигини ечиш режалари мавжуд эмас Умумий қуввати 5 097,8 минг ўринли мавжуд 9 803 та мактабда 6 319,8 минг ўқувчи ўқимоқда. Яъни 1 222 минг ўқувчи мактаб етишмовчили шароитида таълим олмоқда. Бу 2-,3- сменалар, бир синфда 45тагача ўқувчилар, энг муҳим фанлар бўйича ўқитувчиларнинг етишмаслиги кабиларда намоён бўлади. Сиз ҳукумат яқин йилларда бу муаммони ечишга уриниб кўради ёки бу йўлда фаол ҳаракатларни бошлайди деб ўйлайсизми? Ҳукуматнинг Тожикистонда, Қирғизистонда ва ҳатто биздан 3 карра бой Озарбойжонда мактаб қуриш режалари бор, лекин Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги муаммосини ечишга хоҳиши ҳам, истаги ҳам йўқ. Келаси уч йилда мактаб етишмовчилиги муаммоси қисқариши ўрнига фақат ортади ва ҳукуматнинг прогнозига кўра, етишмовчиликни 2024 йилга бориб яна қўшимча 450 минг ўқувчи, жами 1 687,4 минг ўқувчи ҳис эта бошлайди. Шунинг учун фарзандингизни 50 ўқувчи ўқийдиган синфларда ўқишини, ўзи қуйига инган таълим сифатини янада пасайишини олдиндан ўзингизга қабул қилаверинг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin