1- синфга 732 минг ўқувчи борди. Мактабларни 392 минг ўқувчи битирганди
Мактаб вазирлиги маълумотига кўра, 2023/2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1- синфга ўқишга борди.
3 ой аввал 392 минг битирувчи мактабларни тамомлагани эълон қилинганди.
Демак, мактабларга юклама шу йилнинг ўзида 340 минг ўқувчига ошди. Бу ўртача ҳажмдаги 500та мактаб қуввати дегани.