Ўзбекистон яна рискларни қабул қилиш ва бошқариш ўрнига тақиқлаш йўлига қайтмоқда
5 сентябрдан бошлаб тўлов ташкилотлари томонидан трансчегаравий давлатлараро транзит операцияларини амалга ошириш тақиқланишини номи келтирилмаган тижорат банкларининг номи келтирилмаган вакиллари тўлиқ қўллаб-қувватламоқда экан.
Жанр қоидасига кўра, энди банклар шу каби шаблон матнларни сайт ва ижтимоий тармоқларига жойлаштира бошлайдилар.
Латифада айтилганидек, "дев акамиз кимни ейишни, кимни сў*кишни ўзлари жуда яхши биладилар" қабилидаги ҳаракатлар, ҳа, ҳозирча жон сақлашга имкон беради. Лекин бу кўпга чўзилмайди. Навбат, куни келиб, балки бутунлай бошқа риск профили масаласида банкларгаям етиб боради.
Ёмон прецедент. Жуда ёмон прецедент.
- https://bankers.uz/news/1211bankers.uz