30K136Telegramda ochish
Мактабларга юклама яна камида 300 мингга ортади Келаётган ўқув йилида ўзи бусиз ҳам ҳаддан зиёд ортиқ юклама билан ишлаётган умумтаълим мактабларида ўқувчилар сони янада кўпаяди. Бугун мактабларнинг 11-синфини тугатаётган 414,6 минг ўқувчи ўрнига сентябрда камида 715,5 минг ўқувчи 1-синфга боради. Бу мактабларга юклама яна камида 300 мингга ортади дегани. Ўтган йили 2024 йил инвестиция дастурида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилиши ва 150 минг ўқувчи ўрни яратилиши айтилган эди. Бу режалар ўқув йили бошлангунча қанчалик даражада амалга ошади, ҳозирча масъуллар ҳисобот тақдим этишмаган. Эслатиб ўтамиз, мактабларда ўқувчи ўрни етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши мумкин бўлган “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш" вазифаси "Ўзбекистон-2030" Стратегиясига киритилмаган. Хусусийлаштириш дастурига кўра, бутун Ўзбекистон бўйлаб мактабларнинг бинолари ва ер майдонлари собиқ дея сотувга қўйилган.

Arxivda shunga yaqin