20K131Telegramda ochish
Бу йил битирувчилар сони анча камроқ, мактабга кирувчилар эса деярли 2 карра кўпроқ: демак мактаб етишмовчилиги яна ортади Бу йил 11- синфни 392,9 минг нафар ўқувчи битиради. Солиштириш учун ўтган йили 11- синфларни 454,3 минг нафар ўқувчи тамомлаган. Бу йил 2015 йилда туғилганлар мактабга киришади. Статистикага таянилса, 2015 йилда 734 141 нафар бола туғилган. Демак, умумтаълим мактабларига қўшимча юклама 300 мингдан ошади. Ҳатто бу йил мактабларда 141 минг атрофида қўшимча ўқувчи ўрни яратилиши борасидаги режалар ҳам мактаб етишмовчили муаммосини юмшатмайди. Дарвоқе, битирувчилар сони камлигининг яхши тарафлари ҳам бор. Аввало, қайд этиш керакки, битирувчиларнинг мутлақ кўпчилиги қизлар - 209,6 минг нафар. Битирувчиларнинг нисбатан камлиги (коллеж ва академик лицейлар биритувчилари тўғрисида маълумотлар очиқланмаган) ОТМларга кириш учун конкурс ва талабгорлик бир ўрин учун ўтган йилдагидан камроқ ва ўтиш баллари пастроқ бўлишига олиб келиши мумкин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin