Мактабларга юклама ортиб бораверади
Иккита қизиқ статистика.
2020/21 йилги ўқув йилида 1-4 бошланғич синфларда 2 504 минг ўқувчи ўқиган. Ўртача 626 мингдан.
Юқори синфларда (10-11 синфлар) эса 885,3 минг ўқувчи бўлган. Ҳар бир синф ёшида ўртача 443 мингдан.
Бошқача айтганда қуйи синфларда юқори синфларга нисбатан ўқувчилар сони 1,4 баробар кўп.
Масалани бошқача қўйсак, келаси йиллардан бошлаб 5-11 синфларга янада кўпроқ синф хонаси, янада кўпроқ ўқитувчилар керак бўлади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Бу йил туғилганлар сони 850 мингдан ошади ва демографик плато қоидасига кўра 850-900 минглик туғилиш яна камида 5-7 йил сақланади.
Бошқача айтганда яна 5-7 йилдан кейин мактаблардаги ўқувчилар умумий сони ҳозирги 6,5 миллиондан камида 8 миллионгача кўпаяди.
Биз бунга тайёрмизми?
Мактаблар, синфлар, ўқитувчилар етарли бўладими?