Беби-бум сақланишига асослар қандай?
Афсуски, 2000 йилгача бўлган даврда туғилганлар сони бўйича очиқ маълумотлар мавжуд эмас.
Охирги совет беби-буми 1991 йилга келиб тўхтаб қолган ва 1995 йилгача туғилиш сони пасайиб борган.
1996 йилдан иқтисодий ўсишнинг бошланиши, талон тизимининг бекор қилиниши ва 1975-80 йиллардаги беби бумдагилар туғиш ёшига етиши билан яна туғилишлар сонини оша бошлаган.
1996 йилдан қайта бошланган туғилиш ўсиши тенденцияси мана 25 йилдан буён тўхтагани йўқ ва яқин орада тўхтамайди.
Бунинг бир неча сабаби бор:
Энг асосий сабаб репродуктив ёшдаги аёллар сонининг ошиб бораётгани ва яқин истиқболда янада кўпайиб бориши. Репродуктив ёшдагиларнинг энг ёш қисми ҳозир 1996-2004 йилларда туғилганлар. Яъни улар илк тўқчилик даврида дунёга келишган, талон нима, навбат нима, очлик хавфи нима - дуч келишмаган. Инстинктив равишда улар туғишдан ўзларини чекламайди.
Яна бир сабаб, туғиш ёшидаги бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони яна ўсишни бошлагани. Аср бошида бир аёлга тўғри келадиган туғишлар 2,3 фарзандгача тушиб кетганди. Ҳозир бу кўрсаткич 2,7тагага кўпайиб бориб, турли прогнозларга кўра яқин орада яна 3тагача етиши мумкин. Бунинг тўқчилик ва фаровонлик омилларидан кўра, балки исломий омиллари кўпроқ назаримда (хусусан шаръий никоҳларнинг). Қолаверса давлат фарзандлар сонини режалаштиришни ўтган эпохадаги каби тарғибот ҳам қилаётгани йўқ, репрессив ҳаракатларни қўллаётгани ҳам йўқ. Кўпчилик зеҳниятида, айниқса аёлларда иккита фарзанд кам, учта фарзанд норма деган фикр тобора оммалашмоқда.